Линклар

Обама Афғонистонга оид янги стратегияни бажаришни буюрди


Оқ уй расмийларига кўра, АҚШ президенти Барак Обама ўзининг Афғонистонга оид янги стратегиясини амалга оширишни буюрган ҳамда Россия, Британия ва Франция раҳбарларини бу ҳақда хабардор қилмоқда.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббснинг айтишича, Обама якшанба куни мудофаа вазири Роберт Гейтс ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жэймс Жоунс билан учрашиб, янги стратегияга оид якуний қарорини муҳокама қилган.

Сешанба куни Обаманинг Афғонистонга минглаб қўшимча аскарларни юбориш ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.

Оқ уй вакилига кўра, Обама Франция президенти Николя Саркози билан телефон орқали боғланган ҳамда Британия бош вазири Гордон Браун ва Россия президенти Дмитрий Медведев билан телефон сўзлашувларини режалаштирган.

Душанба куни Британия бош вазири ҳам Афғонистонга қўшимча 500 инглиз қўшини юборилишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG