Линклар

ЕИ ва АҚШ Эрон режаларини танқид қилди


Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар Эроннинг уранни бойитишга мўлжалланган 10 та янги заводни қуриш режасини танқид қилди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавьер Солана Теҳроннинг янги заводларни қуриш нияти “нотўғри қарор” бўлганини баён қилди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сьюзан Райс Теҳроннинг режаси “ҳақиқатан амалга ошириладиган” бўлса, “у номақбулдир ва Эроннинг халқаро ҳамжамиятдан янада яккаланишига олиб келиши мумкин”, дея огоҳлантирди.

Теҳрон расмийлари, ўтган ҳафта Атом энергияси халқаро агентлигининг Эронни Қум шаҳри яқинида яширин тарзда уранни бойитиш иншоотини қураётганликда айблаб, танқид қилганига жавобан янги заводларни қуриш режасини эълон қилди.

Душанба куни Исломий Республика парламенти раиси Али Ларижоний Эрон ядровий дастури атрофидаги можарони “дипломатик йўл билан ҳал этишга ҳали ҳам имконият бор", деб ҳисоблашини таъкидлади.

Айни пайтда, Эрон вице-президенти Али Акбар Солиҳий янги иншоотларни қуришга оид қарорга қарамасдан, Теҳрон ядровий қуролларни тарқатмаслик шартномасида чиқиш ниятида эмаслигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG