Линклар

logo-print

Берлускони Лукашенкo билан учрашди


Душанба куни Беларусга борган Италия бош вазири Силвио Берлускони кейинги ўн йил ичида бу мамлакатга ташриф буюрган биринчи Ғарб етакчиси бўлди.

Италия раҳбарининг ташрифи Беларус ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар яхшиланаётган пайтга тўғри келди.

Берлускони Беларус президенти Александр Лукашенкo билан учрашди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Лукашенкo мазкур ташриф “Беларусни халқаро майдонда қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ишорасидир”, дея таъкидлади.

Берлускони Беларуснинг Европа иттифоқи билан алоқалари ёхуд инсон ҳуқуқларига оид баёнотлардан тийилди.

Италия ва Беларус расмийлари Минск ҳукумати ва Италияга қарашли Finmeccanica ширкати ўртасида энергия, транспорт ва фазо соҳаларида ҳамкорликка оид ўзаро англашинув меморандумини имзоладилар.

Берлусконининг ташрифидан бир неча соат аввал Беларус парламенти мамлакат сайлов қонунини либераллаштиришга оид ўзгартишларни қабул қилди. Лукашенко таклиф қилган ўзгартишлар биринчи ўқишдаёқ бир овоздан маъқулланди.
XS
SM
MD
LG