Линклар

logo-print

Саддам Ҳусайн Озодликка ҳужум қилмоқчи бўлган


Чехия Республикаси контрразведка хизмати Саддам Ҳусайн режими 2000 йилда Озод Европа/Озодлик радиосининг Прагадаги қароргоҳига ҳужум қилишни режалаган, дея маълум қилди.

Чехия хавфсизлик хизмати вакилларига кўра, Ироқ махфий хизмати Озодлик радиоси биноси рўпарасидаги кўчада жойлашган уйдан туриб танкларга қарши ишлатиладиган РПГ-7 ракетаси билан ҳужум қилмоқчи бўлган.

Айтилишича, Ироқ жосуслари қуролни мамлакатга олиб кириш учун дипломатик машинадан фойдаланган. Чехия расмийлари ўша пайтда Ироқ ҳукуматига дипломатик нота юбориб, бир неча йил давомида олти нафар ироқлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборган.

Чехия разведка хизмати расмийларининг бу маълумотларни ошкор қилиши сабаблари ноаниқ қолмоқда. АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган Озод Европа/Озодлик радиосининг Ироқ хизмати 1998 йилдан буён фаолият юритиб келади.
XS
SM
MD
LG