Линклар

Австралия Бош вазири Обама билан учрашди


Австралия Бош вазири Кевин Радд АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиб, ўз мамлакатининг Афғонистондаги урушда Қўшма Штатларга елкадош бўлиб қолишини баён қилди.

Радднинг Вашингтонга ташрифи Обаманинг Афғонистонга қўшимча аскарларни юбориш режеларини эълон қилиши арафасига тўғри келди.

Афғонистонда Австралиянинг бир ярим мингдан зиёд қўшини бўлиб, бу НАТОга аъзо бўлмаган давлатлар орасида энг катта контингентдир. Австралия, Раддга кўра, Қўшма Штатлар билан иттифоқчилик муносабатларига “жиддий ёндошади.”

Австралия раҳбари, шунингдек, Данияда 10 декабр куни бошланадиган иқлим ўзгариши масаласига бағишланган саммит олдидан глобал илиқлашув муаммосини иложи борича тезроқ ҳал қилиш лозимлигини ҳам таъкидлади.

Австралия ҳукумати 2020 йилгача иссиқхона газлари миқдорини 2000 йилги кўрсаткичлардан 25 фоизга камайтиришни режалаган.
XS
SM
MD
LG