Линклар

Лиссабон шартномаси кучга кирди


Европа Иттифоқини ислоҳ қилишга қаратилган Лиссабон шартномаси 1 декабрдан кучга кирди.

Ўтган ойда Чехия Республикаси иттифоққа аъзо 27 давлат ичида охирги бўлиб шартномани ратификация қилди.

Лиссабон шартномаси Европа Иттифоқи бошқарувини мустаҳкамлаш, ташқи сиёсати самарадорлигини ошириш ва блок ичида қарор қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Шартномага кўра, Европа Иттифоқи президенти лавозимини жорий қилиш кўзда тутилган. Европа етакчилари томонидан бу лавозим учун сайланган Бельгия бош вазири Ҳерман ван Румпей январ ойидан ўз вазифасига киришади.

Британия ҳукуматининг собиқ вазири Катрин Эштон эса Европа Иттифоқининг ташқи ишлар вазири этиб сайланган.

Лиссабон шартномасига кўра, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат идораси раҳбарининг ваколатлари кенгайди ва у иттифоқ дипломатик корпусига ҳам етакчилик қилади.
XS
SM
MD
LG