Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:24

Афғонистонда жинсий тажовуз муаммолигича қолмоқда


БМТ Афғонистонда жинсий тажовузга оид ҳолатларнинг барчаси қайд этилмаслиги, яширилиши боис бу масала мамлакат учун “жуда ташвишли” инсон ҳуқуқлари муаммосидир, деб ҳисоблайди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Афғонистондаги вакили Нора Ниланднинг айтишича, Афғонистонда ўтказилган сўров натижалари жинсий тажовуз муаммоси мамлакатнинг барча минтақаларида жамиятнинг барча қатламларига таъсир этишини кўрсатган.

Унга кўра, жинсий тажовуз қурбонлари зино қилганликда айбланиб, қамоққа ҳукм қилинади ва айни пайтда Афғонистон жиноят кодексида жинсий тажовузга оид аниқ модданинг ўзи йўқ.

БМТ Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга қаратилган 16 кунлик ташвиқот кампаниясини бошлаган.
XS
SM
MD
LG