Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:35

1 декабр - ОИТСга қарши кураш куни


Бугун ОИТСга (Орттирилган иммунтанқислиги синдроми) қарши кураш халқаро кунидир. БМТ томонидан 1 декабр куни нишонланадиган сана одам иммунтақчиллиги вируси (ОИТВ) ва унинг олдини олиш ҳақида жамоатчилик билимини оширишга қаратилган.

Сана муносабати билан БМТнинг ОИТСга қарши кураш агентлиги (UNAIDS) томонидан эълон қилинган ҳисоботда Шарқий Европа ва Марказий Осиё дунё бўйлаб касаллик тарқалиш суръати энг юқори бўлган минтақалар сифатида келтирилади.

Ҳужжатда айтилишича, 2008 йилда бу минтақаларда 110 минг кишида ОИТВ вируси аниқланган ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиёда вирусни юқтирганлар сони бир ярим миллионга етган. Бу эса 2001 йилдаги рақамларга (900000) солиштирганда 66 фоизга кўпроқдир. Украина ва Россияда, ҳисоботда келтирилишича, “айниқса, эпидемиянинг кенг тарқалиши кузатилмоқда.”

Бу йилги ОИТСга қарши кураш кунининг мавзуси “беморлар учун тиббий хизмат ва инсон ҳуқуқлари” деб эълон қилинди. Бундан мақсад ҳар бир мамлакатда ОИТВнинг олдини олиш, уни даволаш ва ОИТВни юқтирган беморлариннг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таъминланишига эришишдир.
XS
SM
MD
LG