Линклар

Сангтўда иши тўхтамайди


Тожикистон жанубидаги Сангтўда -1 ГЭСи иши тўхтатилмайди. Бу ҳақда 1 декабр куни ГЭС раҳбарияти маълум қилди.

Айни пайтда 2 декабрдан ГЭС электр энергиясини узатишни камайтириш режимига ўтиши, яъни мавжуд тўртта агрегатдан фақат биттаси ишлаши айтилмоқда. “Бунга республикадаги энергетик аҳволнинг тобора оғирлашиб бораётгани сабаб бўлди”, дейилади ГЭС раҳбарияти тарқатган маълумотда.

Шунингдек, маълумотда “Барқи тожик” очиқ ҳиссадорлик жамияти фойдаланилган электрга тўланмаган қарзи қарийб 42 миллион сомонийга (9 миллион 600 минг АҚШ доллари) етгани ҳам айтилади.

Шу кунгача ГЭС ҳар куни 5,4 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқараётган эди. 2 декабрдан бу миқдор 2,7 миллион киловатт/соатгача камаяди. Айни пайтда республикада жорий қилинган электр чеклови кучайтирилади.
XS
SM
MD
LG