Линклар

logo-print

БМТ суди Косово қарорини кўриб чиқмоқда


БМТ қошидаги Халқаро суд Сербиядан ўз мустақиллигини эълон қилган Косово қарорини кўриб чиқа бошлади.

Халқаро кузатувчиларнинг Косово ва Сербияни муросага келтириш борасида қилган уринишлари натижа бермагандан сўнг, Косово раҳбарияти 2008 йилнинг феврал ойида ўлка мустақиллигини эълон қилган.

Сербия, ўз навбатида, Косовони халқаро ҳуқуқ нормаларини бузганликда айблаб, Ҳаагадаги Халқаро суддан Косово қарорини кўриб чиқишни сўраган эди.

БМТ қошидаги Халқаро суд томонидан қабул қилинадиган қарорлар мажбурий эмас, балки консультатив характерга эга.

Шу кунгача Косово мустақиллигини жаҳоннинг 60дан зиёд давлати, жумаладан, ЕИнинг аксар аъзолари ва АҚШ тан олган. Сербия ва Россия эса Косово мустақиллигига қарши чиқиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG