Линклар

Эрон британиялик яхтачиларни қўлга олди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ёрдамчиларидан бири ўтган ҳафта Дубайдан Баҳрайнга сузиб кетаётган яхтанинг британиялик беш экипажи Эрон чегарачилари томонидан қўлга олинганини расман тасдиқлади.

Исфандиёр Раҳим Машаий сўзларига кўра, агар Британия фуқароларининг Эрон ҳудудига ёмон ниятда киргани тасдиқланса, уларга нисбатан кескин чоралар қўлланилиши мумкин.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Девид Миллибанд БиБиСига берган интервьюсида ушбу воқеа ортида ҳеч қандай сиёсий сабаблар турмаганини таъкидлаб, спортчилар Эрон ҳудудига адашиб кириб қолган бўлиши мумкин, деган фикрни билдирди.
XS
SM
MD
LG