Линклар

logo-print

Чагаев рингга қайтмоқчи


WBA тоифаси бўйича собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев рингга қайтишини эълон қилди.

“CA-News” ахборот агентлигининг билдиришича, Чагаевнинг кейинги рақиби австралиялик Кали Миан бўлиши мумкин. Ушбу баҳс санаси декабр ойида белгиланади.

Чагаев рақиби Кали Миан профессионал рингда 38 жанг ўтказган ва 35 тасида ғалаба қозонган. Учта баҳсда эса имкониятни бой берган.

WBA рўйҳатида Кали Миан америкалик Жон Руиз ва ўзбекистонлик Руслан Чагаевдан сўнг учинчи ўринда туради.

WBA тоифаси бўйича жаҳон чемпиони бўлган Чагаев 2008 йилда россиялик боксчи Николай Валуевга қарши ринга чиқиб ўз қамарини ҳимоя қилиш лозим эди. Бироқ Чагаев жароҳати туфайли ушбу жанг икки маротаба қолдирилди. Бундан сўнг WBA Чагаевни “танаффусдаги чемпион”, деб эълон қилди.

2009 йилнинг июн ойида эса Чагаев украиналик боксчи Владимир Кличкога қарши рингга тушди ва мағлубиятга учради. Мазкур жангдан сўнг Чагаев чемпон унвонидан айрилди.

31 яшар Чагаев профессионал рингда 27 жанг ўтказган. Собиқ жаҳон чемпиони 25 маротаба ғалаба нашидасини сурган, битта дурранг ва бир маротаба мағлубиятга учраган.
XS
SM
MD
LG