Линклар

Хитой музокаралар тарафдори


Эрон 10та янги ядровий иншоот қуриш режасини эълон қилган бир пайтда Хитой ҳукумати Теҳрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни музокаралар йўли билан ҳал этиш чақириғи билан чиқди.

- Мақсадимиз Эронга нисбатан санкциялар жорий қилиш эмас. Биз ҳозирги шароитда ядровий дастур атрофидаги вазиятни мулоқот ва сўзлашувлар йўли билан ҳал этишга оид режамизга содиқ қолишимиз лозим, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Бундан бир оз аввал Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўз давлати Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан қабул
қилинган Теҳронни танқид қилувчи резолюцияни қўллаб-қувватлагани учун Россия ва Хитойга эътироз билдиришини маълум қилди.

Москва ҳам Пекин ҳам шу пайтгача Эронга нисбатан санкцияларнинг қўлланилишига қарши чиқиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG