Линклар

Амано Атом агентлигига раҳбар бўлди


Япониялик дипломат Якийя Амано бугундан бошлаб Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари лавозимига киришди.

- Мен бор диққат-эътиборимни глобал масалалар, жумладан, ядровий қуролларни тарқатмаслик, ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш, шу билан бирга энергетикага бўлган эҳтиёжларни қондириш, соғлиқни сақлаш тизими хизматлари ва сув бошқарувини яхшилаш каби масалаларга қаратаман. Мен холис, ишончли ва профессионал Бош котиб бўламан, деди 62 яшар Якийя Амано.

Халқаро атом энергияси агентлигига қарийиб 12 йил раҳбарлик қилган Муҳаммад ал-Барадей 30 ноябр куни истеъфога чиқди.

Ал-Барадей ва Халқаро атом энергияси агентлиги 2005 йилда Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган.
XS
SM
MD
LG