Линклар

logo-print

Азимов ОТБ президенти қабулида бўлди


Осиё тараққиёт банки президенти Ҳарухико Курода банкнинг Маниладаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов билан учрашди.

Рустам Азимов, шунингдек, Осиё тараққиёт банки Бошқаруви кенгаши аъзолари ҳамда мазкур ташкилотнинг етакчи мухассислари билан 2010 йил 3-4 май кунлари Тошкентда ўтказиладиган ОТБнинг ҳар йилги 43-йиғилиши тўғрисида музокаралар олиб борди, дейилади UzReport сайти хабарида.

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкига 1995 йилда аъзо бўлган. ОТБ Ўзбекистонда турли соҳаларда бир қанча лойиҳаларни молиялаштириб, уларни амалга ошириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG