Линклар

Германия Афғонистонга қўшимча куч юбормоқчи эмас


Германия канцлери Ангела Меркел ўз давлати Афғонистонга қўшимча ҳарбий юборишга тайёр эмаслигини маълум қилди.

Меркел хоним сўзларига кўра, Германия бу давлатга қўшимча аскар юбориш қарорини қабул қилишдан аввал келаси ой Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда ўтказиладиган халқаро анжуман натижаларини кутади.

Ҳозир Афғонистонда НАТО кучлари сафида германиялик 4 минг аскар хизмат қилмоқда. Жорий ҳафта Германия парламентининг Афғонистондаги қўшинлар мандатини яна узайтириши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG