Линклар

logo-print

Тошкентда уй яна қимматламоқда

  • Ҳасанжон

Ойликка яшайдиган одамнинг уй олиб¸ ватанли бўлиш имконияти йўқ. Чунки рўзғоридан¸ бола-чақасидан орттира олмайди¸ дейди тошкентликлардан бири.

Ойликка яшайдиган одамнинг уй олиб¸ ватанли бўлиш имконияти йўқ. Чунки рўзғоридан¸ бола-чақасидан орттира олмайди¸ дейди тошкентликлардан бири.

“Avesta research” таҳлилий маркази октябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жой нархи бир оз пасайганини айтаëтган айни пайтда¸ уй-жой савдоси билан шуғулланувчи даллоллар¸ аксинча нархларнинг кўтарилаëтганини билдирмоқдалар.

“Avesta research” таҳлилий маркази тарқатган маълумотга кўра, сентябр ойида Тошкент шаҳрида фойдаланиб келинган (янги бўлмаган уй) бир квадрат метр уй майдони ўрта ҳисобда 595 АҚШ долларини ташкил этган бўлса¸ октябр ойида нарх 12 долларга пасайиб бир квадрат метр уй майдони 583 долларни ташкил этган.

Аммо кўчмас мулк олди-сотдиси билан шуғулланувчи ширкат вакили Тошкентда уй нархининг пасайиш тенденцияси анча олдин тўхтатагани ва ҳозирда нархларнинг яна кўтарила бошлаганини айтди.

- Нархи тушди. Ўтган йил тушди. Бу йил майида 10 фоизга ошди. Сентябр-октябрда яна где то 2,5 фоиз ошди. 2007 йилдан тушган. Лекин бу йил яна ошган¸ дейди кўчмас мулк олди-сотдиси билан шуғулланувчи ширкат вакили

Унга кўра, ҳозир пойтахтда ўртача 100 квадрат метрли уй нархи қаерда жойлашгани ва уйнинг ҳолатига қараб 100–150 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда.

- Уйга қараб. Панелми¸ ғиштми¸ ремонт биланми¸ ремонтсизми. Марказда уч хонали уй 130-140 минг доллар. Уч-тўрт хоналини 150 минггача десак бўлади. Ўртача 100 квадрат. Тошкентда энг қиммат район Миробод билан Мирзо Улуғбек¸ дейди кўчмас мулк олди-сотдиси билан шуғулланувчи ширкат вакили.

Тошкентда турар жой бинолари қуриш ва сотиш билан шуғулланувчи бошқа бир ширкат вакили ҳам 2009 йил бошида уйлар нархи бироз пасайгани¸ аммо ҳозирда нархлар оша бошлагани ҳақидаги маълумот тўғри эканини айтади.

- Баҳорда нархлар тушган эди. Ҳозир сал кўтарилиб қолган. Баҳорда яхшигина тушиб кетган эди. Баҳорда 10 мингларга шаҳар четидан бир-икки хонали уйлар олса бўларди. Ҳозир шаҳар четидаги уйлар яна кўтарилиб қолган. 17-18 мингга чиқиб кетган. Ўртача 40-50 квадрат метр¸ дейди Тошкентда турар жой бинолари қуриш ва сотиш билан шуғулланувчи бошқа бир ширкат вакили.

Кўчмас мулк олди-сотдиси билан шуғулланувчи ширкат вакили Тошкентда уй-жой нархи кўрсатила бошлаганини уй-жойга бўлган талабнинг яна оша бошлагани билан изоҳлади.

- Кризиску ҳамма жойда. Шу сабаб спрос йўқ эди. Ҳозир спрос кўпайган. Уже (нарх) яна кўтарилаяпти¸ дейди кўчмас мулк олди-сотдиси билан шуғулланувчи ширкат вакили.

Тошкент шаҳрида уй нархи 2007 йилга нисбатан сезиларли пасайганига қарамай, кўпчилик, қўшимча даромади бўлмаган фақат маошга яшайдиган оддий пойтахтликлар учун уй сотиб олиш орзу бўлиб қолмоқда¸ деган фикрда.

Тошкентда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролардан бири бу фикрга қўшилади.

- Қурби етмайди¸ чунки нима десам бўлади¸ рўзғордан ортмайди топаëтган пули. Уй олиши мумкин бизнесменлар¸ ишбилармонлар. Кимнидир фирмаси бўлса ва иши яхши юраëтган бўлса¸ улар сотиб олиши мумкин. Уйларнинг нархи ниҳоятда баланд. Шаҳар марказида уй нархи тўғри гап 120 минг¸ 150 мингга боради. Чеккароқда 30 минг¸ 35 минг, 40 минггача. Бу ҳам энди ремонтига қараб. Ойликка яшайдиган одамнинг уй олиб¸ ватанли бўлиш имконияти йўқ. Чунки рўзғоридан¸ бола-чақасидан орттира олмайди.

Ўзимдан қиëс. Мен ойига 500 минг сўм топаман. Оилада уч кишимиз. Мен ижарада тураман. Шунинг учун етказишим анча қийинроқда. Турмуш ўртоғим ҳозирча фарзандимга қараяпти. Фарзандим ҳали ëш. Ижарага ойига 100 доллар тўлайман. Харажати фақат свет билан телефонга тўлайман. Ойликка яшайдиган¸ у ëқ бу ëқдан оз-моз қўшимча даромади борларнинг ҳам уй сотиб олишга қурби етмайди. Чунки уйларнинг нархи ниҳоятда баланд, дейди Тошкентда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролардан бири.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Самарқандда ҳам квартиралар нархи ошиб бормоқда.

Кўчмас мулк бизнеси билан шуғулланувчи ширкатлардан бирининг вакили нарх ошаётгани сабабини Самарқандда уйлар бузилаётгани учун квартираларга талаб кўпайгани билан изоҳлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG