Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

Обама Афғонистонга қўшимча 30 минг қўшин юборилишини эълон қилди


АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистонда Толибон ва Ал-Қайда жанггариларига қарши кураш учун қўшимча 30 минг қўшин юборилишини эълон қилди.

- Бош қўмондон сифатида Афғонистонга қўшимча 30 минг қўшиннинг юборилиши бизнинг миллий манфаатимизда эканига ишончим комилдир. 18 ойдан кейин қўшинларимиз уйга қайта бошлайди. Қўшимча кучлар ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз ва Афғонистон кучларига хавфсизлик масъулиятини топшириб, қўшинларимизни у ердан масъулиятли равишда олиб чиқа олишимиз учун лозимдир, -деди Обама.

Бу билан АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти 100 мингга етадиган бўлди.

Президент Обама Нью Йорк штатининг Уэст Пойнт шаҳарчасидаги ҳарбий академияда қилган чиқишида эълон қилган янги стратегияга кўра, 30 минглик қўшин келаси йилнинг ёзигача Афғонистонга ташланиши кўзда тутилганини таъкидлади.

Афғонистондаги уруш, деди у, бой берилгани йўқ, лекин у ердаги вазият ёмонлашиб бормоқда ва катта қийинчиликлар сақланиб қолмоқда.

Обама Афғонистондаги урушга оид янги стратегияда 2011 йилнинг июл ойидан бошлаб, Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш масъулияти маҳаллий кучларга топширилиб, АҚШ қўшинлари олиб чиқила бошлаши режалаштирилганини ҳам маълум қилди.

Бироқ Оқ уй раҳбари қўшинларнинг олиб чиқлиши Афғонистондаги вазиятнинг қандай ривожланиши ва афғон кучларининг хавфсизликни таъминлай олиш қобилиятига боғлиқ бўлишини таъкидлаб, АҚШнинг Афғонистондаги миссияси тугаши муддатини эълон қилмади.

Афғонистонда АҚШ етакчилигидаги халқаро операция 2001 йил 11 сентябрда Ал-Қайданинг Америкага террорчи ҳужумидан кейин бошланган.
XS
SM
MD
LG