Линклар

Сербиянинг арзи Ҳаагада кўриб чиқилмоқда


Косово мустақиллиги масаласига оид ишни кўриб чиқаётган БМТ қошидаги Халқаро судда иштирок этаётган Сербия вакиллари Косовонинг ўз мустақиллигини эълон қилиши халқаро қонунларга зид экани ва Сербия суверинитетига путур етказишини айтмоқда.

Сербиянинг Франциядаги элчиси Дусан Батакович жумладан бундай деди:

- Косоводаги серблар ўз мамлакатида де факто миллий озчиликка айланди. Косовонинг муваққат мухтор маъмурияти томонидан бир томонлама равишда мустақиллик эълон қилиниши Сербия суверинитети ва ҳудудий яҳлитлигининг очқичасига бузилишидир. Сербия бу ноқнуний ва жиноий қарор юзасидан арз қилишга қарор қилди, - деди Сербия дипломати.

Айни пайтда, Косово 2008 йилда эълон қилинган мустақиллик қарори бекор қилинмаслигини айтмоқда.

Суд чиқарадиган ҳукм қонуний кучга эга бўлмайди, лекин потенциал айирмачи минтақалари бўлган давлатлар учун муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Ўн кун давом этадиган маҳкамада БМТга аъзо 29 давлат вакилларининг кўрсатмалари ҳам тингланади. Лекин якуний қарор чиқарилиши учун бир неча ой талаб этилиши мумкин.

Асосан этник албанлар яшайдиган Косово 2008нинг февралида ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

Шу кунгача Косово мустақиллигини жаҳоннинг 60дан зиёд давлати, жумаладан, ЕИнинг аксар давлатлари ва АҚШ тан олган. Сербия ва Россия Косово мустақиллигига қарши чиқиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG