Линклар

logo-print

Милибанд ва Муттақий яхтачилар тақдирини муҳокама қилди


Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд Эрон Ташқи ишлар вазири Манчеҳр Муттақий билан Эронда ҳибсда қолаётган беш нафар британиялик яхтачи тақдири ҳақида телфон орқали суҳбатлашди.

Британия ташқи ишлар вазирлигига кўра, Милибанд эронлик ҳамкасбидан рўй берган воқеага оид тафсилотлар ва Эрон расмийларининг бу ишни қандай кўриб чиқишига оид расимй баёнот берилишини сўраган.

Британия расмий баёнотида айтилишича, Милибанд Лондон “ҳибсда қолаётганларга консул билан учрашишга” рухсат берилишини талаб этиши ва бу иш тез орада кўриб чиқлиб, бешшовлон озод этилишига умид қилишини билдирган.

Расмий баёнотга кўра, Муттақий британиялик ҳамкасбининг сўровига жавоб қатйаришга ваъда берган.

Сешанба куни Эрон расмийлари Форс кўрфазида қўлга олинган британиялик яхтачиларнинг “бузуқ ниятлар” билан Эрон сув ҳудудларига киргани аниқланса уларга нисбатан “кескин” чоралар кўрилишини айтмоқда.

Беш яхтачи ўтган ҳафта Баҳрайндан Дубайга сузиб кетаётганда Эрон Инқилоб посбонлари томонидан қўлга олинди.
Британия расмийлари яхтачилар “Эрон сув ҳудудларига адашиб кириб қолган бўлиши мумкин”, демоқда.
XS
SM
MD
LG