Линклар

logo-print

Москва Эронга нисбатан янги санкцияларни қўллаши мумкин


Рейтерс агентлигига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлигидаги манбаъ Москва Эрон БМТ резолюцияларига зид равишда ўз ядровий дастурини кенгайтиришини эълон қилгани боис, Теҳронга нисбатан жорий қилинадиган қўшимча санкцияларга рози бўлиши мумкинлигини айтган.

Айни пайтда, Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Россияни Атом энергияси халқаро агентлигининг Теҳронни яширин тарзда ядровий завод қураётганликда айбловчи резолюциясини қўллаб-қувватлагани учун танқид қилди.

Аҳмадийнажод янги санкциялар ҳеч қандай самара бермаслиги ва Ғарб билан ўз ядровий дастурига оид ортиқча музокараларга ҳожат йўқлигини ҳам таъкидлади.

Россия шу пайтгача БМТнинг Теҳронга нисбатан санкцияларига қарши чиқиб келган.

Санкциларга қарши бўлиб келган Хитой ҳам, Атом энергияси халқаро агентлигининг резолюциясини қўллаб-қувватлади.
XS
SM
MD
LG