Линклар

logo-print

НАТО-Россия кенгаши учрашуви қолдирлиши мумкин


Россиянинг НАТОдаги делегацияси НАТО билан Москва ўртасида жорий ҳафтага белгиланган юқори даражадаги музокаралар қолдирилиши мумкинлигини айтмоқда.

Россия миссиясининг қисқа баёнотида Россия – НАТО кенгаши доирасидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувининг ўтказилиши “савол остида” қолмоқда, дейилади.

Жума кунига белгиланган учрашув Москва ўтган йили Грузияга ҳарбий ҳужум қилганидан бери НАТО билан Россия ўртасидаги энг юқори даражали музокараларнинг биринчиси бўлиши керак эди.
XS
SM
MD
LG