Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:47

Тоғли Қорабоғ можаросига оид музокараларда силжиш бор


Расмийларга кўра, Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғ можароси юзасидан ўтказилган охирги музокараларда ижобий натижаларга эришган.

Можарони ҳал этиш бўйича Минск гуруҳи, деб аталувчи тузилма учрашуви Афинада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вазирларининг йиғини доирасида бўлиб ўтди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу каби учрашувлар “томонлар ўртасидаги мулоқотнинг ривожига катта ҳисса қўшишини” таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жэймс Стайнберг томонлар можаро ечимини топишга иштиёқ кўрсатётганини баён қилди.
Тоғли Қорабоғ можароси 1990 йиллар бошларида арман кучларининг Озарбайжонга тегишли минтақани босиб олганидан бошланган.
XS
SM
MD
LG