Линклар

logo-print

Фермерлар танбеҳчиси лавозимидан айрилди


Маълум бўлишича, Ўктам Мингбоевнинг ишдан кетишига жиззахлик фермерни жазолаш учун унинг ўзига гўр қазишга мажбур қилгани сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, Ўктам Мингбоевнинг ишдан кетишига жиззахлик фермерни жазолаш учун унинг ўзига гўр қазишга мажбур қилгани сабаб бўлган.

Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг Жиззах вилоятидаги вакили Ўктам Турсунов ишдан кетди. www.uznews.net сайтининг Жиззах вилоят прокуратурасидаги манбага таяниб хабар қилишича, маҳаллий фермерни таҳқирлагани учун Турсуновнинг устидан жиноий иш ҳам қўзғатилган.

Ўктам Мингбоевнинг ишдан кетишига унинг маҳаллий фермерга “сабоқ бериш мақсадида” гўр қаздириши сабаб бўлгани айтилмоқда. Мазкур воқеа тафсилотлари ҳақида Озодликка жиззахлик ҳуқуқ фаоли Саида Қурбонова айтиб берганди.

- Фермерлар: “Кеча бизга Ўктам Мингбоевич Турсунов мажлис ўтказиб¸ мажлисда ўзининг қилган иши ҳақида гапириб берди. “Амир Темур” номли совхоздан Мухтор исмли фермер ерида биринчи теримни ўтказиб¸ иккинчи теримни ўтказмасдан, ғалла экиб қўйгани учун кечаси олиб бориб¸ ўзига гўр қаздирибди. Ҳатто ўша жойнинг имомини олиб бориб¸ “жаноза ўқийсан” деб мажбур қилибди. Буни бизга мажлисда ўзи айтиб берди. “Қайси биринг гапимга қулоқ солмас экансан¸ бошингга шу кун тушади” деб кўрсатиб берди”, деб гапириб беришди, деганди Саида Қурбонова.

Ҳуқуқ фаолининг айтишича, Ўктам Турсунов “гап уқмас” жиззахликларни жазолашда қўлини ҳам, тилини тиймаган.

- Фермерларни¸ пахта теримига олиб чиқмаган ташкилотлар раҳбарларини урганларини ўзим кўрганман”, дея гувоҳлик берганди аввалроқ Саида Қурбонова.

Ўктам Турсуновнинг ишдан кетгани ҳақида хабар топган жиззахликлар сўконғич ва уронғич бу раҳбардан қутулганига шукур қилмоқдалар.

Айни пайтда шу йил октябр ойи бошларида содир бўлган “гўр қаздириш” воқеасидан кейин Вазирлар маҳкамасининг Жиззах вилоятидаги вакили Ўктам Турсуновга нисбатан унинг ҳомийси ҳисобланмиш бош вазир Шавкат Мирзиеёвнинг ҳам муносабати салбий томонга ўзгаргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG