Линклар

Тожикистон шимолида гепатит эпидемияси бошланди


Сўғд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотида айтилишича, биргина Хўжанд шаҳар юқумли касалликлар касалхонасига ҳар куни сариқ касалига чалинган 10 бемор ётқизилаяпти.

Шифокорларнинг айтишларича, гепатит одамларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя этмаганлиги сабабли тез тарқалмоқда.

Касалликка чалинганларнинг асосий қисмини балоғат ёшига етмаган болалар ташкил этаяпти.

Бугунги кунда вилоятда гепатитга чалинган 5000 мингдан ортиқ касал аниқланган.
XS
SM
MD
LG