Линклар

Британиялик яхтачилар озод қилинди


Эрон расмийлари Форс кўрфазида мамлакат чегарачилари томонидан қўлга олинган британиялик беш спортчини озод этди.

Баҳрайндан Дубайга сузиб кетаётган яхтанинг британиялик беш экипажи 25 ноябр куни Эрон ислом инқилоби посбонлари томонидан қўлга олинган эди.

Яхтачиларнинг озод этилишини Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги расман тасдиқлади.

Сешанба куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд телефон орқали эронлик ҳамкасби Манучеҳр Мутаққий билан боғланиб, британиялик спортчиларни озод этиш масаласини муҳокама қилди.

Британия расмийларига кўра, Дубайда уюштирилаётган яхталар пойгасида иштирок этиш учун йўл олган британиялик яхтачилар ўзи билмаган ҳолда Эрон ҳудудига кириб қолган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG