Линклар

logo-print

“Нева экспресси”ни портлатганлар баëнот берди


Шимолий Кавказдаги радикал руҳдаги жанггарилар “Нева экспресси” тез юрар поездининг портлатилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ўтган ҳафта рўй берган фожеада 26 киши нобуд бўлди, 100га яқин йўловчи тан жароҳати олди.

Исломий жанггарилар баёноти чечен исёнчиларига алоқадор сайтлардан бирига жойлаштирилди. Баёнотда айтилишича, поездни портлатиш амалиёти таниқли дала қўмондони Доку Умаров буйруғи билан амалга оширилган.

Айни пайтда Россия прокуратураси жума кунги ҳалокат юзасидан терроризм ва ноқонуний портловчи моддаларини сақлаш айблари бўйича жиноят иши очди.
XS
SM
MD
LG