Линклар

Қирғин қилинган боғ хотирланди


Бу энди Амир Темур хиëбонининг тарихга дўнган қиëфаси.

Бу энди Амир Темур хиëбонининг тарихга дўнган қиëфаси.

Тошкент марказида жойлашган Амир Темур хиëбонидаги юз йиллик чинорларнинг кесилиши жамоатчилик орасида акс-садо беришда давом этмоқда. Тошкентда ўтказилган 17-VideoArt.Uz фестивалида ҳам ана шу қирғин акс этган “Ўрмон” ҳужжатли филми энг долзарб деб топилди.

Фарғона.ру ахборот агентлигининг хабар беришича¸ 17-VideoArt.Uz фестивалида тошкентлик ижодкорларнинг 21 та филми намойиш этилган аммо фестивал қатнашчилари олқишини айнан Сквердаги дарахтларнинг қириб ташланиши акс этган "Ўрмон" филми қозонган.

Россиядаги Пятница рок-гуруҳи солисти Сергей Бабкиннинг Ўрмон номли қўшиғи фонида олинган 3¸5 дақиқалик филмда Тошкент марказидаги энг сўлим боғнинг бир зарба билан даштга айлангани ўз аксини топган.

Ўзбекистон расмийлари бу қирғинни Форумлар саройига элтувчи йўлларни кенгайтириш ва хиëбон марказидаги Амир Темур ҳайкалининг яхшироқ кўриниши учун¸ деган баҳона билан изоҳлагандек бўлишди. Аммо айни пайтда аксар ўзбекистонликларни жунбушга солган бу воқеанинг кенг жамоатчилик оғзга тушиши ҳам ҳукуматга маъқул келмаган кўринади.

Айнан шу боис¸ Фарғона.ру агентлигининг ëзишича¸ ҳар йили Илҳом экспериментал театри биносида ўтказиб келинган VideoArt.Uz фестивали¸ "Ўрмон" филми муаллифи Олег Карпов сўровига мувофиқ¸ ярим яширин тарзда ўтказилган.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG