Линклар

logo-print

Ўзбекистон янги тезюрар электропоезд сотиб олади


“Ўзбекистон Темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси Испаниядан Ave-250 русумдаги иккита тез юрар электропоезд сотиб олади.

Интерфакснинг “Ўзбекистон Темир йўллари” ширкатидаги манбаага таяниб хабар қилишича, бу ҳақдаги келишув Ўзбекистон компанияси ва Испаниянинг Parentes Talgo S ширкати ўртасида имзоланган. Шартнома қиймати 38 миллион еврони ташкил этади.

Манбага кўра, “Ўзбекистон Темир йўллари” ширкати янги электропоездларни ўз маблағи ҳисобига сотиб олмоқда.

Соатига 250 км тезликда ҳаракатлана оладиган янги электропоездлар Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича қатнайди.

2004 йилдан буён ушбу маршрутда “Регистон” тезюрар поезди йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG