Линклар

logo-print

Демянюк суди қолдирилди


2-жаҳон уруши чоғида яҳудийларни оммавий қирғин қилишга алоқадорликда гумон қилинган 89 яшар Жон Демянюк устидан олиб борилаётган маҳкама жараёни судланувчининг бетоблиги боис қолдирилди.

Маълум бўлишича, Демянюкнинг истимаси ошиб кетган ва шифокорлар Мюнхен суди мутассадиларидан маҳкама жараёнини қолдиришни сўраган. Маҳкаманинг 21 декабр куни қайта бошланиши кутилмоқда.

Асли украиналик Демянюк Полшадаги Собибор концлагерида 2-жаҳон уруши чоғида 27.900 нафар яҳудийни ўлдиришга кўмаклашганликда айбланмоқда.

Жон Демянюк жорий йил бошида АҚШдан Германияга экстрадиция қилинган эди.
XS
SM
MD
LG