Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Ўзбек билан ўзбекистонликнинг фарқи бор!

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дер экан бахмаллик Очил Мирзаев¸ хорижга чиқиб фоҳишалик қилаëтган ўзбекистонликларнинг ҳаммаси ҳам ўзбек эмасдир¸ буни фарқламаслик билан миллатимиз шаънини ерга урманг¸ дея танбеҳ берди.

Хўжакўрсинга сайловлар

Тошкентлик Абдуқаҳҳор ака Озодлик радиосида Ўзбекистондаги парламент сайловлари ҳақида гапирган Ўзбекистон Либерал демократлар партияси аъзоси Комила Содиқова фикрларига муносабат билдирар экан, Ўзбекистондаги сайловлар хўжакўрсинга бўлишини таъкидлаб ўтди.

- Биласизми¸ бир тарафдан бундоқ ўйлаб кўрсам¸ жуда тўғри гапларни гапирдиларда. Мен мана Тошкентда туғилганман. Оддий фуқароман энди. Озгина бўлса ҳам ҳамма ëқдан хабардорман. Қизиқаман ўзим. Мен сиëсатчи эмасман лекин анча-мунча нарсалардан хабардорман. Чунки ўзимнинг ҳам бошимдан ўтган. Комила Содиқова экан исмлари. Минг раҳмат шу синглимизга чиқиб гапирганларига. Биз энди эркакмизу¸ барибир бир хилларининг қўлидан келмайди шу гап ҳам. Раҳмат шунчалик гапирдилар. Шунчалик жон куйдириб гапирдилар. Тарбия қилган ота-оналарига раҳмат. Кимдир гапириши керак эди буни. Бу система ўзи шунақада. Депутат сайлаш¸ мана мен ҳам иштирок этганман¸ ҳақиқий бўлмайди. Булар бир йил олдин тайинланиб қўйилади. Эртага сайловда чиқиб ким бўлади¸ фарқи йўқ унинг. Уже ҳаммаси тайëр. Тўрт кундан бери телевизорда бешта партия гапни олиб қочаяпти энди қўяверасиз. Уларга халқ керак эмас. Улар лавозимни олиб олса бўлди. Мен бирортасининг халқ учун жон куйдиришига ишонмайман. Мутлақо йўқ¸ дейди тошкентлик Абдуқаҳҳор ака.

“Солиқ тизими мукаммал эмас”

Германияга илм олиш учун келган Аҳмаджон “Умид” жамғармаси йўлланмаси орқали хорижда ўқиб, Ўзбекистонда иш тополмаган тенгдошлари ҳақида гапирар экан, Ўзбекистондаги солиқ тизимининг мукаммал эмаслиги хусусида ҳам ўз фикрларини билдирди.

Аҳмаджон: Менинг кўп танишларим "Умид" жамғармаси бўйича ўқиган. Ўзбекистонга келгандан кейин бу ëқда анча қийналишган. Уларга даже иш ҳам топиб беришмаган. Топиб беришганларининг ҳам ойлиги паст бўлган. Шунинг учун кўпчилиги бошқа мамлакатларга кетиб қолган. Яна битта нарсани айтмоқчи эдим. Олдин мен ўзим ëш бўлсам ҳам Ўзбекистонда фирма очиб тадбиркорлик қилганман. Ўзбекистонда солиқ тизимини ҳеч қачон тўғри йўлга солиб бўлмайди деб ўйлайман мен.

Озодлик: Нимага?

- Ҳозир жуда яхши қонунлар чиққан. Шуларнинг ҳаммаси тадбиркорларни ҳимоя қилишга¸ деб даъво қилишади. Битта нарса¸ касса аппаратини мен Ўзбекистонда кераксиз деб ҳисоблайман. Аслида керак нарса¸ лекин айни пайтда Ўзбекистонда кераксиз деб ҳисоблайман. Харидор нарса олганда чек уриб бериши керак. Бу урилган чекларнинг ҳаммаси банкка боради. Кейин унинг ҳисоб рақамига тушгандан кейин ҳеч қанақа маҳсулотини ишлаб чиқарувчидан пул ўтказиш йўли билан сотиб ололмайди. Тадбиркор иложи қолмагандан кейин чек урмасликка ҳаракат қилади. Солиқчилар келади ва фирма тўппа-тўғри ишлаб турган бўлса ҳам уларнинг охирги битта баҳонаси чек бўлади. Одамлар Ўзбекистонда чек олмасликка ўрганиб қолган. Ҳамма билади бу нарсани. Худди театр томошасини кўрсатгандай нима қилади. Солиқчилар келади. “Ака¸ биласиз чек уришнинг ҳеч иложи йўқку” деса¸ “Ука¸ мен ҳам биламан. Қонун¸ нима қилай? Мен ҳам қонун бўйича ишлашим керак” дейди. Солиқ тизимидан кўпчилик бу ëқда “Бюджетимиз солиқ билан зўр тўлаяпти. Солиқни енгиллаштираяпмиз. Мана бунақа қонунлар чиқараяпмиз” деб чиройли гапни гапиради. Шунақа зўр гаплар гапирилади¸ шунақа зўр қонунлар чиқади. Лекин умуман солиқ тизимини ишга солиб ҳам бўлмайди. Солиқ тизими ишламаса¸ давлат бюджетини ошкор қилиб бўлмайди. Шунинг учун солиқ тизимини ривожлантирмаган ҳолатда экономиканинг рақамларини айтиб бўлмайди¸ дейди Аҳмаджон.

“Ўзбекистонлик фақат ўзбек дегани эмас!”

Жиззах вилоятининг Бахмал туманидан қўнғироқ қилган Очил Мирзаев, Озодлик радиосига эътироз билдирар экан, хориждаги ўзбекистонлик фоҳишалар ҳақида гапирилганда уларни бутун “ўзбек” миллатига менгзамасликка даъват этди.

- Охирги пайтда сизнинг радиоларингизда бизнинг ўзбекларга нисбатан айрим кишилар нотўғри гапларни гапираяптию¸ биз шунга “Нима учун буларни ўзбеклар деб гапиради” деб анча ўйланиб қолдикда. Яқинда Араб мамлакаларида юрган ўзбекистонлик ўзбек фоҳишалари Лола деган синглимиз акаси биланми укаси биланми юрар эканку у ëқда¸ у гапни у тингловчимиз сизларга эмас¸ ўша давлатда ички ишлар борку шуғулланадиган ўшаларга айтиши керак. Бунақа ëмон гапни бутун дунëга тарқатиш жуда катта гуноҳда. Тарқатганлар ҳам¸ тарқатишга ëрдам берганлар ҳам дўзахга тушади деганда. У ерда гапираëтганлар фақат ўзбеклар ҳақида гапиради. “У ерда Бухоро¸ Самарқанд шаҳарларидан кўп” деяпти. Ўзбекистонда ахир тожик бор¸ қозоқ бор¸ қирғиз бор¸ армани бор¸ грузин бор¸ ҳамма миллатдан бор. У гапирган аëл айтгани ҳаммаси 100 фоиз ўзбекмасдир. Ўзбекистондан борган бошқа бир миллат вакилидир. Улар ҳаммаси 100 фоиз ўзбек эмасдир. Номи ўзбекка қолади. Бировни фоҳишалик қилаяпти дейишдан олдин унга тўртта гувоҳ келтириш керак. Гувоҳ келтирмаса у жазоланиши керак ахир. 80 таëқ урилиб¸ қамоққа берилиши керак. Балки булар бировга туҳмат қилаëтгандир¸ балки миллатни пастга ураëтгандир. Бу ерда сизлардан улар фойдаланаëтгандир? Мана шу гапларни эшитиб¸ жуда ҳам хафа бўлдик. Ахир биз ўзбекмиз. Ташқарида юрган унақа қизлардан 500 тадир¸ 600 тадир¸ ўзбек миллати эмасдир. Бу ерда 60-70-80 ëшга кирган¸ умрида рўмолини очмаган ўзбек момоларимиз бор. Кўчага чиқмаган¸ номаҳрамни кўрмаган қанча боболаримиз бор. Ўзбек деганда ҳаммамизга келадику бу нарса. Шунинг учун мен сизлардан илтимос қиламан ака¸ ўша ëмон¸ ифлос гапни гапирган пайтда Пайғамбар ҳам юзини бурганда. “Бунақа ифлос гапни даврага олиб келмагин. Ўша ëқда қолсин. Вақти келиб у жазосини олади” деган. Тўғри¸ ачинамиз ўша юришларга. Айтамиз ўтиш даври¸ катта республика¸ миллат кўп¸ совет тузумидан энди тарқаганмиз. Кўпимиз ҳали бўш қўйилган¸ қаëққа боришни билмай юрган молга ўхшаб санғиб юрибмизда. Ўзбеклар ҳақидаги ëмон гаплар ҳақида менинг фикрим ака¸ дейди Очил Мирзаев.

“Қўқонлик ака, эшитинг!”

Қўқонлик Акрам Воҳидовнинг¸ Ўзбекистон халқи жаннатда яшамоқда¸ ташқаридагилар эса бу жаннатни кўролмаëтир¸ деган мазмунда Озодлик шаънига қилган танқидига тинловчиларимиздан тинмай муносабатлар келмоқда.

- Мана шу қўқонлик акахонимизми¸ укахонимизми буткул осмондан келиб¸ мақтаниб¸ қурбонликни камбағал одамлар ҳам қилаяпти деб¸ қурбонликни аслида Оллоҳ таоло ўзига тўқ одамларга буюрганки¸ қурбонликни биринчи навбатда етимга ирқидан¸ жинсидан¸ динидан қатъий назар¸ иккинчи камбағал ҳақиқий йўлда бўлган одамларга буюрган. Биз энди қорнимизни қаппайтириб¸ ҳамма жойга бориб еб¸ яхши экан¸ пистон экан дейишимиз бу қўқонлик акахонимизга ўхшаб номақбулдир. Ҳў акахон¸ сиз Озодликдан нафратланаман деяпсиз. Сизнинг бўйнингизга арқон солиб “Озодликни эшитгин” демайди. Хоҳласангиз эшитинг¸ хоҳламасангиз эшитманг. Ўйлайманки¸ ҳурматли президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов газлаштириш бўйича фармон берганлар. Қуйи табақа ҳеч қанақа гапларини олишмайдида. Худога шукур қуруқ трубалар ўтиб¸ аксариятида газ йўқку. Ҳов қўқонлик акахон. Ўзингиздан ортиқчаси бўлса¸ етим¸ мискин¸ камбағалларга улашинг. Битта обрўли радиостанциянинг обрўсини тўкишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ деб ўйлайман. Ҳурмат ва эҳтиром билан Озодлик радиосининг тингловчиси Шаҳрисабздан¸ дейди шаҳрисабзлик тингловчимиз.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG