Линклар

logo-print

Покистон АҚШни ҳамкорликка ундади


Покистон расмий Вашингтонни президент Обама томонидан эълон қилинган Афғонистонга оид янги стратегиянинг салбий натижа бериши олдини олиш мақсадида Исломобод билан яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди.

АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 30 минг қўшин юбориш тўғрисида эълон қилгандан сўнг Покистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур баёнотни тарқатди.

Расмий Исломобод Афғонистонга қўшимча ҳарбийлар киритилиши жангариларни Покистон ҳудудига ўтишга мажбурлаши мумкинлиги хусусида ташвиш билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG