Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод АЭХА резолюциясини танқид қилди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан Теҳронга нисбатан қабул қилинган танқидий резолюцияни “ноқонуний” дея атади.

-Ўта қудратли давлатлар босими остида Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон миллатига қарши ноқонуний ва адолатсиз резолюция қабул қилди. Аммо бундан Эрон миллати ташвишга тушаётгани йўқ, деди Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Аҳмадийнажод Эрон ўз ядровий иншоотлари учун 20 фоиз тўйинтирилган ёнилғи ишлаб чиқаришини маълум қилди.
Ўтган ҳафта Эрон ҳукумати мамлакатда уранни тўйинтирувчи 10та янги корхона барпо қилинишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG