Линклар

АҚШ Афғонистонга аскар юбора бошлайди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс мамлакат қўшинларини Афғонистонга юбориш жараёни 2-3 ҳафтадан сўнг бошланишини маълум қилди.

Вашингтонда Сенат қўмитаси олдида чиқиш қилган Роберт Гейтс янги кучлар Афғонистоннинг жанубий ва шарқий ҳудудларига жойлаштирилиши бу жараён 18-24 ойга чўзилиши мумкинлигини таъкидлади.

Мудофаа вазири, шунингдек, АҚШ НАТО ҳамкорларидан Афғонистонга 5-7 минг ҳарбий юборишни сўраганини билдирди.

Сенат қўмитаси олдида Гейтсдан ташқари, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Бирлашган қўшинлар бош штаби раҳбари, адмирал Майк Маллен ҳам чиқиш қилиб, президент Барак Обаманинг Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий юбориш режасини қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG