Линклар

logo-print

Қўшинларни 18 ойдан кейин олиб чиқа бошлашга оид аниқ режалар йўқ


АҚШ расмийлари Қўшма Штатлар 18 ойдан кейин Афғонистондан қўшинларни олиб чиқа бошлашга доир аниқ режага таянаётгани йўқлигини айтмоқда.

Чоршанба куни АҚШ Сенатининг қуролли кучлар қўмитаси олдида чиқиш қилган Мудофаа вазири Роберт Гейтс АҚШ ҳукумати 2010 йилнинг декабрида вазиятни ўрганиб, хавфсизлик масъулиятини Америка ва НАТОдан Афғонистон кучларига “ўтказиш” фурсати келганми, йўқми қарор қилади, деди.

Вазият мушкул бўладиган бўлса, деди Гейтс, Қўшма Штатлар Афғонистонни тарк этмайди.
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Америка 2011 йилнинг июл ойида қўшинларни олиб чиқишни бошлаш режаси билан “ўзини чеклаб қўймоқчи” эмас, дея баён қилди.

Гейтс ҳам, Клинтон ҳам президент Ҳамид Карзай ҳукумати Қўшма Штатлар Афғонистонда ноаниқ муддатга қолиш ниятида эмаслигини тушуниши ва Афғонистон ҳукумати коррупцяига қарши кураш ва ҳокимият бошқарувини яхшилашда ижобий натижалар кўрсатмоғи лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG