Линклар

logo-print

Қўшинлар 2-3 ҳафта ичида Афғонистонга юборила бошлайди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс президент Барак Обама Афғонистонга юборилишини эълон қилган қўшимча 30 минглик қўшиннинг биринчи қисми 2-3 ҳафта ичида жойларга етиб боришини маълум қилди.

Сенат олдида қилган чиқишида Гейтс қўшимча кучлар “мамлакатнинг жанубий ва шарқий минтақаларига ташаланади”, дея таъкидлади. Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш жараёни 18 ойдан 24 ойгача давом этади, деди у.

- Қўшма Штатларнинг Афғонистон ва Покистондаги мақсади Ал-Қайдани йўқ қилиб, уни тор-мор этиш ҳамда унинг бу мамлакатларда қайта пайдо бўлишига йўл қўймасликдир. Афғонистонда барқарорлик ўрнатишда халқаро ҳарбий уринишларни амалга ошириш бу кенг қамровли мақсадга эришиш учун муҳимдир. Ал-Қайдани мағлуб этиш ва Афғонистон хавфсизлик кучлари салоҳиятини ошириш ўзаро бир-бирини тўлдирувчи миссиялардир. Биз буни хоҳлаймизми, йўқми, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди, - деди Гейтс.

Пентагон раҳбари шунингдек Қўшма Штатлар НАТО бўйича иттифқочилардан Афғонистонга 5 мингдан 7 минггача қўшимча кучларни юбориш ва мамлакат хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказишда ёрдам беришларини сўраганини маълум қилди.

Афғонистон кучларига хавфсизлик масъулиятини 2011 йилнинг ўрталаридан бошлаб топшириш “муҳимдир ва бу мақсадга эришса бўлади, деб ҳисоблайман”, дея қўшимча қилди АҚШ мудофаа вазири.

Гейтс давлат котииби Ҳиллари Клинтон ва АҚШ қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи адмирал Майк Маллен билан биргаликда Обаманинг Афғонистонга қўшимча аскарларни юбориш режаларини ёқлаб, Сенат олдида кўрсатма берди.

Қўшимча 30 минг аскар Американинг Афғонистондаги ҳарбий контингентини 100 мингга етказади.

Обаманинг сешанба кунги чиқиши мавзуси бўлган Афғонистон уришига оид стратегияни қайта кўриб чиқиш учун уч ой вақт кетди.
Афғонистонда АҚШ етакчилигидаги халқаро операция 2001 йил 11 сентябрда Ал-Қайданинг Америкага террорчи ҳужумидан кейин бошланган.
XS
SM
MD
LG