Линклар

Аҳмадийнажод АЭХА резолюциясини ноқонуний, дея танқид қилди


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлигининг Теҳроннинг ядровий дастурига оид резолюциясини “ноқонуний”, дея танқид қилди.

Аҳмадийнажод АЭХАнинг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабларига норозилик билдириб, Эрон ўз ядровий заводлари учун 20 фоизлик бойитилган ёқилғини ишлаб чиқаришини баён қилди.

Якшанба куни Эрон АЭХАнинг резолюциясига жавобан уранни бойитиш учун мўлжалланган 10 янги завод қуришини эълон қилди.
Бу резолюцияни Россия ва Хитой қўллаб қувватлади.
XS
SM
MD
LG