Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:12

Брюсселда НАТО йиғини бошланади


НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ташкилотнинг Брюсселдаги қароргоҳида икки кунлик мажлисни бошламоқда. Мажлис кун тартибидаги асосий масалалар Афғонистондаги вазият ҳамда Россия, Украина ва Грузия билан муносабатларга бағишланади.

Йиғин бугун НАТО-Украина комиссиясининг учрашувидан бошланади. Куннинг иккинчи ярмида НАТО-Грузия комиссияси мажлис қилади.

НАТО расмийларига кўра, бу мажлисларда Украина ва Грузиянинг НАТОга қўшилиш уринишлари доирасида эришаётган натижалари ва минтақадаги хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади.

Жума куни НАТО ташқи ишлар вазирлари АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистонга оид янги стратегияни эълон қилганидан кейин НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатларига оид вазиятни муҳокама қиладилар.

Жума кунги мажлиснинг бир қисми НАТО-Россия кенгаши доирасидаги сўзлашувларга берилади. Унда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG