Линклар

logo-print
Жаҳон банки эълон қилган ҳисоботда айтилишича, жаҳон моливий бўҳрони, айниқса собиқ коммунистик давлатлар учун қийин кечмоқда.

“Бўҳрон Европа ва Марказий Осиё учун жиддий синовга айланди” деб номланган ҳисоботга мувофиқ, собиқ коммунистик давлатларнинг баъзилари Темир парда қулаганидан бери эришган ютуқларнинг каттагина қисмини молиявий бўҳронга бой берган.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаларида қашшоқликни камайтириш ва иқтисодий бошқарув дастурлари директори Лука Барбон бунинг сабабини тушунтиради.

- Бу минтақанинг инқироздан катта зарар кўраётганининг асосий сабабларидан бири унда кейинги бир неча йил давомида бозорларининг очилиши ва интеграция жараёнларининг жуда муваффақиятли бўлганидадир. Бундай муваффақиятларга эришиш орқали минтақа иқтисоди молиявий сектор томонидан ҳамда қайсидир жиҳатдан савдо томонидан иқтисодий хавфлар учун ўзини очиб берди, дейиш мумкин.

Барбоннинг айтишича, минтақада ўрта синфнинг кўтарлиши 1990чи йилларнинг охиридан бошланди ва баъзан бу жараён керагидан кўра тезроқ рўй берган. Лекин, дейди иқтисодчи, Ғарбдаги ўрта қатламдан фарқли ўлароқ, 2008 йилнинг кузида авж олган молиявий бўҳронни бу мамлакатлар ҳам кутмагани боис, қийинчилилар улар учун оғир кечмоқда.

- Минтақадаги ўрта синф учун муаммонинг қийин кечаётгани сабаби, улар қайсидир маънода, турмуш даражаси бўйича Ғарбдаги турмуш тарзига яқинлашганидадир. Шунинг учун Ғарбдаги, хусусан АҚШ ва Ғарбий Европадаги ўрта синф бир томондан ишсизликдан азият чекиб, кердитлар бозоридаги инқироздан зарар кўраётгани каби бу мамлакатлардаги ўрта синф ҳам ҳудди шундай қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

Барбон бундан 15 ёки 20 йил муқаддам бу мамлакатларда ипотека тизими бўлмаганини қайд этаркан, Совуқ уруш тугаганидан бери ўтган қисқа вақт ичида кредитлар тизими анчагина тез ривожланиб кетди, дейди.

Россияда иқтисодий бўҳрон рўй берган 1998 йил билан 2006 йил оралиғида Шарқий Европа ва Марказий Осиёда жаъми 50 миллион одам қашшоқликдан қутилди.

Жорий иқтисодий инқироз эса бу минтақаларда жаъми 160 миллион кишининг турмушига таъсир кўрсатди. Улардан қарийб 40 миллиони қашшоқликда яшайди 120 миллиони эса қашшоқлик чизиғига яқинлашиб қолган.

Молиявий бўҳрон бу минтақалардаги ҳукуматлар бюжетига ҳам таъсир этмай қолмади, албатта, дейди Барбон. Жаҳон банки бу давлатлар ҳукуматларига ўз бюжетларини мувозанатда ушлаб туриш учун ёрдам беришда етакчи ролни ўйнамоқда.

Шу билан биргаликда Жаҳон банки “ижтимоий таъминот тизими” каби аҳолининг кам таъминаланган қатламини қашшоқликдан ҳимоя қилишга қаратилган механизмларга ҳам эътибор қаратмоқда.

Барбон иқтисодий қийинчиликлар шароитида бу каби ижтимоий тизимни сақлаб қолиш ҳукуматлар учун қийин бўлишини эътироф этади, лекин бунинг иложи йўқ эмас, дейди.

- Биз бераётган тавфсилардан бири, ва менимча давлатлар бу тавсияни жиддий қабул қилмоқда, таъминот тизимларидан фойдаланувчиларга эътибор қаратиб, уларга иложи борича ёрдам беришдир. Буни амалага ошира олган мамлкатларда ижтимоий тизимлар туфайли болалар ва қариялар ҳамда иқтисодий инқироздан биринчи навбатда азият чекадиган аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатилганини кўрдик.

Айни пайтда, Жаҳон банки бу мамлакатларнинг баъзиларига инқироз тугаб, иқтисодларини ўнглаб олгунларига қадар кредитларни таклиф қилмоқда. Барбоннинг айтишича, Жаҳон банки минтақага берилагидан кредитлар миқдорини 2008 йилнинг кузидан бери уч баробарга оширган.

Лекин дейди Барбон, Жаҳон банкининг асосий иши маслаҳат бериш бўлиб қолади. Банк, дейди Барбон қийинчиликларни бошдан кечираётган ҳукуматларга ҳаржларни камайтириш билан энг кам таъминланган аҳоли қатламлари учун ижтимоий таъминот тизимини сақлаб қолишга оид қарорларни қабул қилишда ёрдам кўрсатади.

- Ҳозир ҳукуматлар синалган ижтимоий дастурларни сақлаб қолиш билан биргаликда якунланмай қолган ислоҳотларни тугатиш каби муаммо олдида қолмоқда. Лекин биласиз, ҳаозир кўплаб мамлакатлар қийин аҳволда қолган. Таназзулнинг олдини олиш учун банк тизимини қутқариб қолиш учун катта пуллар сарфланди. Бу эса ҳукуматларни мушкул қарорларни қабул қилишга мажбур қилди, - дейди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаларида қашшоқликни камайтириш ва иқтисодий бошқарув дастуралари директори Лука Барбон.

Жорий вазият эса, бундай мушкул қарорларнинг кўпи ҳали олдинда эканидан дарак бермоқда.
XS
SM
MD
LG