Линклар

logo-print

Америкалик олимлар Каримов хизматида


Оқсаройда қабул қилинган АҚШ олимлари Ислом Каримов юритаëтган ташқи сиëсатни обдон мақтадилар.

Оқсаройда қабул қилинган АҚШ олимлари Ислом Каримов юритаëтган ташқи сиëсатни обдон мақтадилар.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича¸ 2 декабр куни президент Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ минтақашунос таҳлилчилари гуруҳини қабул қилган ва америкалик олимлардан ўз ташқи сиëсати учун жиддий олқишлар эшитган.

Вашингтондаги Жон Ҳопкинс университети қошидаги Марказий Осиë ва Кавказ институти директори Фредерик Старр бошчилигидаги таҳлилчилар гуруҳи¸ айрим манбаларга кўра¸ Тошкент таклифига мувофиқ Ўзбекистонга бир ҳафталик сафар билан келган. Бундай ташрифни уюштиришдан мақсаднинг эса¸ Ўзбекистон ва унинг раҳбари юритаëтган ташқи сиëсат¸ хусусан Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасидаги халқаро уринишлардаги муҳим ролини тарғиб қилишдан иборат экани тахмин қилинмоқда.

Бу сафарнинг айнан Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро имиджини яхшилаш мақсадида уюштирилган PR кампанияси эканини Ўзбекистон давлат матбуоти ва телеведениесининг америкалик олимлар сафарини ëритиш услубиданоқ сезиш қийин эмас.

“Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, Американинг нуфузли сиëсатшуносларининг Ўзбекистонга амалга оширган мазкур ташрифи¸ республикамиз ҳаëти¸ иқтисодиëти¸ илм-фан¸ таълим тизимидаги ривожланиш даражаси¸ умуман юртимиз салоҳияти билан яқиндан танишиши учун яхши имкониятдир. Минтақа хавфсизлигини таъминлаш¸ Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклашда Ўзбекистон асосий ўрин тутиши халқаро экспертлар ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этиб келинмоқда. Уларнинг таъкидлашича¸ тараққий этиб бораëтган иқтисодиëти боис Ўзбекистон билан жаҳон мамлакатлари узоқ муддатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масаласига катта қизиқиш билан қарамоқда. Америкалик экспертлар президентимизга самимий қабул учун ўз миннатдорчилиларини билдирар экан¸ Ўзбекистон республикаси раҳбариятининг ташқи сиëсатда конструктив асосда фаолият олиб бораëтганлиги боис жаҳон майдонида муҳим ўрин тутиб¸ эътирофга сазовор бўлаëтганликларини қайд этдилар. Мулоқот чоғида шунингдек минтақавий хавфсизлик¸ ўзаро манфаатларимиз учун хизмат қилувчи кўплаб бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди”, дейилади Ўзбекистон канали 2 ва 3 декабр кунлари қайта-қайта намойиш этган Ахборот дастурида жумладан.

Вашингтондаги Жон Ҳопкинс университети қошидаги Марказий Осиë ва Кавказ тадқиқотлари институти 1996 йилда ташкил этилган бўлиб¸ унинг асосчиси ва ҳозирча ягона директори Фредерик Старр бўлиб қолмоқда. Жаноб Старр эса¸ АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш ғояси тарафдорларидан бири ҳисобланади. Марказий Осиëни тадқиқ қилувчи академик гуруҳлар орасида¸ илмий тадқиқот ишларидаги нуфузидан кўра¸ кўпроқ дипломатик ва расмий ëндашуви билан танилган Марказий Осиë ва Кавказ институтининг Ўзбекистон ҳукуматининг Ғарбдаги PR кампанияларида мунтазам иштирок этиб келаëтгани айтилади.

Озодлик Ўзбекистонга сафар қилаëтган америкалик таҳлилчилар¸ хусусан жаноб Фредерик Старр билан боғланиб¸ уларнинг Тошкентда қилган баëнотлари хусусида туғилган саволларга жавоб олишга уринмоқда.

Бу мавзу ривожини Озодлик сайтида кузатиб боринг.
XS
SM
MD
LG