Линклар

Британия Покистонга молиявий ёрдам кўрсатади


Буюк Британия ҳукумати Афғонистон билан чегара ҳудудларида тартиб ўрнатишга кўмаклашиш учун Покистонга 83 миллион доллар ажратади.

Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун Лондонда покистонлик ҳамкасби Юсуф Ризо Ғилоний билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг маълум қилди.

- Чегара ҳудудларида барқарорлик ўрнатишга қаратилган узоқ муддатли режаларингиз учун қўшимча 50 миллион фунт стерлинг ажратишимизни эълон қилишдан мамнунман. Покистоннинг иқтисодий ривожига ҳисса қўшишда ҳам давом этамиз, деди Буюк Британия Бош вазири.

Гордон Браун сўзларига кўра, ажратилаётган пуллар чегара ҳудудлардаги зўравонликлар туфайли турар-жойларини тарк этишга мажбур бўлган фуқаролар эҳтиёжи учун ишлатилади. Брауннинг айтишича, ажратилаётган пуллар, шунингдек, минтақа инфратузилмасини қайта таъмирлаш ва таълим соҳасидаги лойиҳалар учун сарфланади.

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний, ўз навбатида, Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладиннинг Покистонда бекиниб яшаëтгани ҳақдаги хабарларга ишонмаслигини билдирди.

Ўтган ҳафта Гордон Браун Покистон ҳукуматини Ал-Қоида етакчисини қўлга олиш уринишларини тезлатишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG