Линклар

Урумчида яна беш шахс қатл этиладиган бўлди


Хитойда Урумчидаги этник зўравонликларга алоқадорликда гумон қилинган яна беш шахсга ўлим жазоси тайинланди.

Хитой матбуотига кўра, бу шахслар июл ойида рўй берган тартибсизликлар чоғида қотиллик ва бир қанча оғир жиноятлар содир этганликда айбдор деб топилган. Синхуа агентлигининг билдиришича, Урумчи суди шунингдек, икки шахсга умрбод қамоқ жазоси тайинлаган.

Ўтган ой ҳам Урумчидаги тартибсизликларга алоқадорликда айбланган тўққиз нафар уйғур ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.

Жорий йилнинг июл ойида Хитойнинг Урумчи шаҳрида этник ханлар ва уйғурлар ўртасида рўй берган тартибсизлик оқибатида салкам 200 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG