Линклар

Путин россияликларга жавоб бермоқда


Россия Бош вазири Владимир Путин россияликлар билан анъанага айланган “савол-жавоб” жонли мулоқоти ўтказмоқда.

Путиннинг саккизинчи маротаба ўтказаётган мулоқоти Россия давлат телевидениеси, бир нечта радиостанциялар ва интернет орқали жонли равишда узатилмоқда.

Владимир Путин ўтган ҳафта “Нева экспресси” тез юрар поездининг портлатилиши учун масъул бўлган шахсларга қарши кескин чоралар қўллаш лозим, деган фикрни билдирди.

- Бўлиб ўтган фожиа бу йўналишдаги ҳаракатлар тезлаштирилиши лозимлигини кўрсатиб турибди. Бу каби қўпорувчилик амалиётлари содир этаётган жиноятчиларга қарши кескин чоралар кўрилиши лозим, деди Владимир Путин.

Ҳукумат расмийларига кўра, телефон, смс ва интернет орқали Бош вазирга 1.5 миллионга яқин савол тушган.

Айни дамларда Путиннинг “савол-жавоб” мулоқоти давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG