Линклар

ЕХҲТ гуруҳи ўзбек сайловларини баҳолайди


ЕХҲТнинг Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси миссияси Ўзбекистондаги ўтадиган парламент сайловларини баҳолаш мақсадида мамлакатга келди.

UzReport.com сайтининг хабар қилишича, 3 декабр куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган ва унда 27 декабр куни ўтказиладиган сайловда иштирок этувчи хорижлик кузатувчиларни рўйхатга олиш масаласи муҳокама қилинган.

Жумладан, мажлисда ЕХҲТнинг Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг 13 кишилик баҳолаш гуруҳини рўйхатга олиш қарори қабул қилинган.

20 ноябр куни эса Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига 517 номзодни рўйхатга олди.
XS
SM
MD
LG