Линклар

Сомалида вазирлар ва талабалар нишонга олинди


Сомали полициясига кўра, Могадишо шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда 18 киши, жумладан, уч вазир нобуд бўлган.

Полиция матбуот котиби сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазири Қамар Аден Али, Таълим вазири Аҳмад Вайэл ва Олий таълим вазири Иброҳим Ҳассан Аддов бугунги портлашда ҳалок бўлганлар. Меҳмонхонадаги портлашда нобуд бўлганлар аксарининг талабалар бўлгани айтилмоқда. Ўнлаб киши тан жароҳати олган. Ушбу портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Сомали маркази ва жанубий ҳудудларида назорат ўрнатган исломий жанггарилар деярли ҳар куни ҳукумат кучларига қарши ҳужумлар уюштириб туради.
XS
SM
MD
LG