Линклар

logo-print

Путин халқ билан мулоқот ўтказди


Россия Бош вазири Владимир Путин россияликлар билан анъанага айланган “савол-жавоб” жонли мулоқоти ўтказди.

Путиннинг саккизинчи маротаба ўтказган мулоқоти Россия давлат телевидениеси, бир нечта радиостанциялар ва интернет орқали жонли равишда узатилди.

“Нева экспресси” тез юрар поездининг портлатилиши борасида берилган саволга тўхталган Владимир Путин ушбу фожиа учун масъул бўлган шахсларга қарши кескин чоралар қўллаш лозим, деган фикрни билдирди.

- Бўлиб ўтган фожиа бу йўналишдаги ҳаракатлар тезлаштирилиши лозимлигини кўрсатиб турибди. Бу каби қўпорувчилик амалиётлари содир этаётган жиноятчиларга қарши кескин чоралар кўрилиши лозим, деди Владимир Путин.

Ҳукумат расмийларига кўра, телефон, смс ва интернет орқали Бош вазирга 1.5 миллионга яқин савол тушган.

Россияликлар билан мулоқот чоғида глобал молиявий бўҳрон туфайли жар ёқасига келиб қолган Россиядаги автомобил ишлаб чиқарувчи йирик “АвтоВаз” ширкати тақдири ҳам тилга олинди.

- Бугунги кунда корхонани сақлаб қолишимиз мумкин. Чунки "АвтоВаз" жаҳон талабларига жавоб бера оладиган янги моделлар ишлаб чиқариш имкониятларига эга. Бунинг учун эса етарлича ишлаб чиқариш қуввати, энг асосийси эса ўз касбини севадиган малакали ва яхши тайёрланган мутахассислар бор, деди Владимир Путин.

Бош вазир Россия ҳукумати "АвтоВаз"га қарийб 50 миллиард рубл, Франциянинг Рено ширкати эса 300 миллион евро сармоя ётқизишини эълон қилди. Россияликлар билан ўтказилган “савол-жавоб” жонли мулоқоти чоғида, яна бир қатор муҳим масалалар тилга олинди.
XS
SM
MD
LG