Линклар

logo-print

Медведев Берлускони билан учрашди


Россия президенти Дмитрий Медведев Римда Италия Бош вазири Силвио Берлускони билан сўзлашувлар ўтказди.

Учрашув якунида эса иқтисод, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликка оид 20га яқин шартнома имзоланди.

Медведев ва Берлускони Рим учрашувида бир қатор муҳим масалалар, жумладан, Эрон ядровий дастури юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия президенти Москва АҚШ ва Европа давлатларининг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган уринишларига кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Бугун Россия раҳбарининг Рим папаси Бенедикт XVI билан ҳам учрашиши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG