Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:16

ЕИ Киевдан газ можароси такрорланмаслигини истамоқда


Бугун Киевда Европа Иттифоқи расмийлари ва Украина етакичларининг йиллик саммити бўлиб ўтади. Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо етакчилигидаги Европа делегациясининг Украина ҳукумати билан бир йил аввал миллионлаб европаликларни газсиз қолдирган Киев ва Москва ўртасидаги можаро каби ҳолат такрорланмаслигига оид масалани муҳокама қилиши кутиломқда.

Европа мулозимларининг шунингдек Украинани иқтисодий бўҳрондан чиқишга ёрдам берувчи ислоҳотлар, жумладан коррупцияга қарши кураш ва иқтисодий чораларни кучайтиришга чақириши кутилмоқда. Украинаннинг тегишли ислоҳотларни амалга оширишни пайсалга солиб келаётгани бир йил аввал таклиф қилинган Украина-Европа Иттифоқи уюшмасига оид келишувнинг имзоланишига тўсиқ бўлмоқда.

Мазкур келишув Украинанинг келажакда Европа Иттифоқига аъзо бўлишига оид биринчи қадам сифатида кўрилмоқда.
Украина жаҳон молиявий бўҳронидан энг катта зарар кўрган мамлакатлардан биридир. Халқаро валюта жамғармаси Киев ҳукуматининг ислоҳотларни амалга оширмаётгани боис қарийб 16 ярим миллиард долларга тенг кредитга оид дастурни тўхтатиб қўйган.
XS
SM
MD
LG