Линклар

Хавфсизлик кенгаши Сомалидаги портлашни қоралади


БМТ Хавфсизлик кенгаши Сомалида 19 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужумни қоралади.

Пайшанба куни кенгаш аъзоларининг барчаси маъқуллаган баёнотда мазкур воқеа Сомалида тинчлик, барқарорлик ва равнақ ўрнатишга ҳаракат қилган одамларга нисбатан “террорчи ҳужуми”, дея қораланди.

Пайшанба куни Могадишудаги университетда битирувчи талабаларга диплом топшириш масросимида аёл кишининг кийимини кийб олган худкуш ўзини портлатиб юборди. Ҳалок бўлганлар орасида ҳукуматининг уч вазири, тиббиёт факультети талабалари, шифокорлар ва журналистлар бор.

Ҳужум Сомали ҳукумати ва Ал-Қайдага алоқадор жанггари гуруҳлар ўртасидаги можаро кучайган пайтга тўғри келди. БМТ қўллаб-қувватловчи Сомали ҳукумати мамлакатнинг кичик ҳудудини назорат қилади.
XS
SM
MD
LG