Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:07

30 мингга 3 минг қўшилиши мумкин


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтсга кўра, президент Барак Обама Афғонистонга юборилажак 30 минглик қўшинга қўшимча тарзда яна уч минг аксарни юборишга оид режани маъқуллаган.

АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси олдида қилган чиқишида Гейтс, президент Обама Америка жанговар қўшинларини қўллаб-қувватлаш учун керак бўлиб қолса, уч минг нафаргача тиббий хизматчилар, разведка мутахассислари ва бошқа турдаги қўшинларни юбориш ваколатини берганини таъкидлади.

Гейтс президентдан ёрдамчи қўшинларни жойларга ташлашда “вазиятга қараб” ҳаракат қилиш ваколатини сўраганини айтиб, қўшимча кучларни юбориш эҳтиёжи туғилмаслигига умид қилишини қўшимча қилди.

Обама сешанба куни Афғонистонга юборишини эълон қилган 30 минглик қўшин бу мамлакатдаги америка ҳарбий контингенти сонини 100 мингга етказади.
XS
SM
MD
LG